Расман: Роберто Фирмино “Ал-Аҳли” футболчисига айланди

Спорт

image

“Ливерпуль” собиқ футболчиси Роберто Фирмино фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”  клубида давом эттиради. Бу ҳақда жамоа Матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик 31 ёшли ҳужумчи “Ал-Аҳли” жамоаси таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2026 йилга қадар мўлжалланган 3 йиллик шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Фирмино “мерсисайд” клубига 2015 йилнинг ёзида “Хоффенхайм”дан келиб қўшилган. “Қизиллар” билан бразилиялик футболчи умуман олганда,  Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, UEFА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритган.

Шунингдек, у 2022/2023 йилги мавсумда АПЛ доирасида 25 та беллашувда майдонга тушиб, 11 та гол ҳамда 4 та ассист муаллифига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Роберто Фирмино Ал-Аҳли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг