Манчестернинг икки мураббийи Роналду ҳақида қандай фикрда?

Спорт 6072
image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Ювентус”ни тарк этган Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

“Криштиану “Манчестер Сити”ни танламади, чунки қаерда ўйнашни ўзи ҳал қилади. Роналду ва Месси ақл бовар қилмас даражадаги ўйинчилар саналади. Улар сўнгги 20 йилликнинг энг яхши футболчиларидир”, дейди Гвардиола.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳам Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Мен у билан ҳар доим яхши мулоқотда бўлганман. Бруно Фернандеш у билан гаплашди, Роналду унга қандай муносабатда эканимизни билади. Криштиану “Манчестер Юнайтед”нинг афсонаси, барча вақтларнинг энг яхши ўйинчисидир. Мен у билан ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан фахрланаман”.


Эслатиб ўтамиз, Роналду Оле-Гуннар Сульшер билан 2003-2007 йиллар мобайнида МЮда бирга ўйнаган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 327
Рейтинг: 3
t
×