“Манчестер Юнайтед” собиқ мураббийи Туркияда иш бошлайди (фото)
Спорт
−
17 Январь
717Норвегиялик мутахассис Олье Гуннар Сульшер Туркиянинг “Бешиктош” мураббийига айланди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” собиқ устози Олье Гуннар Сульшер Истанбулнинг “Бешиктош” клубида фаолиятини давом эттиради. Томонлар 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Бунгача истанбулликлар устози Жованни Ван Бронхорст эди. Жамоанинг нидерландиялик мутахассис билан натижаси ёмонлашгани учун Сульшер олиб келинди.
Маълумот ўрнида, норвегиялик мураббий 2019 йилдан 2021 йилгача “Манчестер Юнайтед”да фаолият олиб борган. Шундан буён у бирорта клубда ишламади. “Бешиктош” Туркия чемпионатида айни дамга келиб, 18 турдан сўнг 30 очко тўплаб, 6-ўринни қайд этиб келмоқда.