“Манчестер Юнайтед” футболчилари заҳарланди
Спорт
−
19 Сентябрь 2022
12993“Манчестер Юнайтед”нинг баъзи футболчилари “Шериф” билан UEFA Европа лигаси ўйини (2:0) учун Молдовага йўл олганидан сўнг заҳарланди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Қайд этилишича, клубнинг 12 нафар футболчиси ўйиннинг эртасига, 16 сентябрь куни ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Манчестерликлар бу футболчиларнинг Кишинёвда ёки қайтишда самолётда еган таомлари билан боғлиқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Шу сабабли бир нечта футболчилар жума куни машғулотларни ўтказиб юборган, баъзилари эса клубнинг шанба кунги машғулотларида қатнашмаган. Шу билан бирга, халқаро пауза вақтида барча футболчилар ўз терма жамоаларига йўл олишган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоалар ўйинларидан сўнг биринчи турда “қизил иблислар” “Манчестер Сити” билан дербида учрашади.
LiveБарчаси