“Манчестер Сити” яна бир трансфер устида ишламоқда

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Ювентус” ҳимоячиси Андреа Камбьязони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” Камбьязо учун туринликларга 65 миллион евро таклиф қилди. Аммо “Ювентус” футболчи учун 80 миллион хоҳламоқда. 

Маълумот ўрнида, Камбьязо клуб таркибига 2022 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у клуб таркибида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди. 24 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 40 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Манчестер Сити” Омар Мармуш трансферини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Ювентус Андреа Камбьязо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг