“Манчестер Сити” Мармуш трансферини эълон қилди
Спорт
−
14:53
1120Англиянинг “Манчестер Сити” клуби мисрлик ҳужумчи Омар Мармушни ўз футболчиси сифатида таништирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Мармуш “шаҳарликлар” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. “Манчестер Сити” футболчи учун “Айнтрахт”га 75 миллион евро тўлади. Омар клуб сафида 7-рақам остида тўп тепадиган бўлди.
Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” бу мавсум қишки трансферлар ойнасида Омар Мармушдан ташқари, марказий ҳимоячилар Витор Рейс ва Абдуқодир Ҳусанов трансферини ҳам эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, жамоа мураббийи Пеп Гвардиола ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов жисмоний кўрсаткичлари ҳақида фикр билдирган эди.