“Манчестер Сити” “Реал” вингерига таклиф билан чиқди
Спорт
−
10:37
1169“Манчестер Сити” клуби “Реал” футболчиси Родригони сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, “қироллик клуби” вингери ўтган мавсум охирида жамоадошлари Винисиус ва Жуд Беллингемнинг соясида қолиб кетганидан норози бўлган. Бразилиялик футболчининг шахсий ҳаётида ҳам муаммолар пайдо бўлди, бироқ Родриго ҳеч қачон Мадрид клубини тарк этиш истагини билдирмаган.
Келтирилишича, “шаҳарликлар” футболчи учун мос бўлган таклиф билан чиққан, лекин 23 ёшли иқтидор бу таклифни қабул қилмади. У келажагини “қаймоқранглилар”да кўрмоқда, аммо аввалгидан кўра кўпроқ эътирофга сазовор бўлишни хоҳлайди. Мадридликлар ҳам Родригони қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумот ўрнида, Родриго клуб сафига 2019 йилда келиб қўшилган ва унинг жамоа билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Вингер жорий мавсум мадридликлар таркибида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 110 миллион евро этиб белгиланган.