Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
20 Апрель
6590ЕЧЛдаги охирги ўйинида дуранг қайд этган “Манчестер Сити”нинг 10 та ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
“Шаҳарликлар” ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйини доирасида “Бавария” билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Охирги марта Гвардиола шогирдлари ўтган йил 22 февраль куни турнирнинг 1/8 финалида “Лейпциг”га қарши баҳсда дурангга эришганди (1:1).
Шунингдек, “Ман Сити”нинг мағлубиятсиз ўйинлари сони 15 тага етди. Жамоа “Тоттенҳем”дан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг 12 та ғалабага эришиб, 3 та дурангга имзо чекди.
Клуб навбатдаги ўйинини 22 апрель куни Англия кубоги доирасида “Шеффилд Юнайтед”га қарши ўтказади.
LiveБарчаси