“Манчестер Сити” мисрлик ҳужумчини сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити” қишки трансферлар ойнасида “Айнтрахт“ ҳужумчиси Умар Мармушни қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Айнтрахт Франкфурт” форварди Умар Мармушни сотиб олишга ҳаракат қилади. Шунингдек, Родрининг ўрнини тўлдириш мақсадида “Аталанта” ярим ҳимоячиси Эдерсонни ҳам трансфер қилиш борасида музокаралар бошлади.

Маълумот ўрнида, Мармушнинг франкфуртликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. 25 ёшли мисрлик футболчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди. Мармушнинг нархи “Transfermarkt” порталида 60 миллион еврога баҳоланган.

Эдерсоннинг бергамоликлар билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. у жорий мавсум клуб сафида, барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Бразилияликнинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион евро деб кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Айнтрахт Умар Мармуш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг