“Ман Сити” ўз тарихидаги энг қиммат трансферга тайёрланмоқда
Спорт
−
10 Декабрь 6577 2 дақиқа
“Манчестер Сити” “Челси”нинг 18 ёшли бразилиялик футболчи Эстеван Виллианни трансфернинг асосий мақсади деб ҳисобламоқда ва клуб уни қўлга киритиш учун ўз тарихидаги трансфер рекордини янгилашга тайёр. “Шаҳарликлар” футболчи учун 120 миллион евролик улкан таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Пеп Гвардиоланинг Эстеванда янги даврни бошлаб бериши мумкин бўлган барча фазилатлар мужассам, деб ҳисоблайди. “Манчестер Сити” раҳбарияти футболчини қўлга киритиш учун бор кучини ишга солишини, ҳаттоки унинг маошини икки баравар ошириб, жамоанинг энг юқори маош олувчи футболчилари қаторига қўйиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Эстеваннинг номи бир неча ойлардан бери “Манчестер Сити” спорт раҳбарияти муҳокамасида бўлган, аммо Лондон клуби бразилияликни клубни қайта қуриш жараёнининг асосий қисми деб билади ва шу сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам уни сотишни режалаштирмаяпти.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” тарихидаги энг қиммат трансфери Жек Грилиш ҳисобланади. Футболчи 2021 йилда “Астон Вилла”дан 117,5 миллион евро эвазига “Манчестер Сити” сафига келиб қўшилган эди. Грилишнинг трансфери Англия футболи тарихида ҳам энг йирик ички трансферлардан бири сифатида қайд этилган.
Live
Барчаси