“Ман Сити” “Реал” ҳужумчисига кўз тикмоқда 

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родригога “Манчестер Сити” қизиқмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, Килиан Мбаппенинг яқинлашиб келаётган трансфери муносабати билан баъзи клублар “Реал” футболчилари билан боғлиқ вазиятни кузатишни бошлаган. Европа клублари Мбаппе “Реал”га ўтса, “қироллик клуби”нинг айрим футболчилари  камроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмоқда.

“Манчестер Сити” скаутлари “Реал” Дортмунднинг “Боруссия”си билан ўйнайдиган Европа Чемпионлар лигаси финал учрашувига йўл олди.

Жорий мавсумда Родриго “Реал” сафида барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Трансфер нархи 100 миллион еврони ташкил этувчи футболчининг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Родриго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made