“Ман Сити” кетма-кет уч марта ЕЧЛ ярим финалига йўл олди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби кетма-кет учинчи марта Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди ва тарихида бундай муваффақиятга эришган учинчи инглиз клубига айланди. Бу ҳақда “Opta Sports” хабар берди.

Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувлари якунланди. “Бавария” ва “Манчестер Сити” клублари тўқнашувида инглиз клуби зафар қучди. Ўз майдонида қўлга киритилган илк учрашувдаги ғалаба эвазига “шаҳарликлар” ярим финалга йўл олди.

Жавоб учрашувидаги ҳисоб 57-дақиқада очилди – “Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд гол урди. 83-дақиқада Мюнхен клубидан Ёзуа Киммих пеналтини аниқ амалга оширди.

Мусобақа ярим финалида Гвардиола шогирдлари Мадриднинг “Реал” клуби билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг