“Ман Сити” аъзоси катта жаримага тортилади

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Жек Грилиш машинасини катта тезликда ҳаракатлантиргани учун айбланмоқда. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда англиялик футболчи суд жараёни бошланишини кутмоқда. Грилиш бир неча бор шаҳар кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган.

Икки қоидабузарликнинг ҳар бири учун Гриллиш 6 тадан жарима очкоси олиши ва 300 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлаши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, бу Гриллишнинг қонун билан боғлиқ муаммоларга биринчи марта дуч келиши эмас. 2020 йилда у карантин қоидаларини бузгани учун жарима тўлаган. Ўшанда “Астон Вилла” аъзоси бўлган ярим ҳимоячи таъқиқланган байрам кечасида иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Жек Грилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг