“Ман Сити” Ҳусановга рақобатчи олиб келмоқда
Спорт
−
14 Январь
15411“Палмейрас”нинг 18 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Витор Реис тез орада “Манчестер Сити” футболчисига айланади. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, клублар трансфер бўйича келишиб олган ва келишув якунланиш арафисида. “Манчестер Сити” Бразилия терма жамоасига Витор учун 40 миллион евро тўлайди. “Шаҳарликлар” раҳбарияти футболчини тезроқ Англияга келишини хоҳламоқда.
Реис марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди ва “Палмейрас” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Умумий ҳисобда, ёш ҳимоячи асосий таркибда 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. “Transfermarkt” интернет портали футболчининг бозор нархини 14 миллион еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов трансферини қачон эълон қилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь