Мамдани ишончни оқламадими? Нью-Йоркда мулк солиқлари оширилмоқда

Олам

image

Нью-Йорк мэри Зоҳран Мамдани шаҳарда 9,5 фоиз мулк солиғини оширишни таклиф қилди. Бу йилги 127 миллиард долларлик бюджет лойиҳасининг бир қисми бўлиб, шаҳарнинг келаси икки йиллик 5,4 миллиард долларлик даромад етишмовчилигини ёпишга ёрдам бериши режалаштирилган. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Мамдани бу чорани ишлаётган ва ўрта синф уй эгалари учун оғир бўлишини тан олган, лекин у аслида бой ва йирик корпорацияларни солиққа тортиш орқали бюджетни мувозанатлашни хоҳламоқда. Шаҳар кенгаши етакчилари эса мулк солигини оширишга қарши чиққан.

Мэр 2025 йилдаги сайлов кампаниясида бойлардан солиқ олишни асосий ваъда сифатида кўрсатган. Ушбу даромад шаҳар жамоат транспортини бепул қилиш ва болаларни парваришлаш дастурларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Шаҳарда узоқ йиллардан бери сезиларли мулк солиғи оширилмаган. Сўнгги катта кўтариш 2003 йилда мэр Майкл Блумберг даврида амалга оширилган, бу ҳам шаҳар бюджети етишмовчилигини ёпиш мақсадида қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк Мамдани Мэр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг