“Малика” олдидан шубҳали сумка топилди. ИИББ ҳолатга изоҳ берди
Жамият
−
18 Март 2021
9806Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси олдида шубҳали пакет топилган бўлиб, унинг ичидаги нарса инсонлар учун хавфли эканлиги ҳақида маълумот тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 17 март куни соат 14:40 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида жойлашган “Малика” савдо комплекси ҳудудида дўконлардан бирининг ёнида номаълум шахс томонидан қора рангли спорт сумкаси қолдирилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ички ишлар органлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус бўлинмаси ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни чегаралаб сумкани кўрикдан ўтказишди. Маълум қиламизки, сумка ичида қонунга хилоф ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳеч нарса топилмаган.
Кўрилган тезкор тадбирлар давомида сумка Юнусобод туманидаги қурилиш объектида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли Ж.К. томонидан унутиб қолдирилгани аниқланган. Суҳбат давомида у савдо комплекси ҳудудига телефонини тузатиш учун келганини, сумкани эса дўкон олдида оғир бўлгани учун қўйганини, бу кимнидир қўрқитади деб ўйламаганлигини айтган.
LiveБарчаси