“Малика” бозорида эркакни пичоқлаб ўлдирган шахс 10 йилга қамалди
3-саҳифа
−
11 Март 2022
10733Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуаси олдида 44 ёшли эркакни пичоқлаб, ўлдирган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Айбдор 10 йилга қамалди.
Воқеа ўтган йили 12 сентябрь куни юз берган. Мажмуада телефон савдоси билан шуғулланувчи бир нечта фуқаро ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал натижасида 1977 йилда туғилган Т.Б. кўкрак қафаси соҳасида санчилиб кесилган жароҳатлари билан вафот этган. Шунингдек, 1988 йилда туғилган М.A. бир неча жойидан санчилиб кесилган жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Мазкур қотиллик юзасидан очилган иш Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятда айбли деб топилган. У тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Таъкидланишича, айбланувчи бундан олдин ҳам бир неча марта судланган. Сўнгги бор 2019 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга қамалган. Кейинроқ шартли равишда муддатидан аввал озод қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь