Малига қисқа вақт ичида иккинчи муваққат Президент тайинланди 

Олам 1926
image

Африканинг Мали давлати Конституциявий суди полковник Ассими Гойтуни мамлакатнинг муваққат Президенти этиб тайинлади. Бу ҳақда BBC хабар берган. 

Таъкидланишича, Гойту бунгача ҳам ўзини вақтинчалик Президент деб эълон қилишга уриниб кўрган. Ўтган йилнинг август ойида у сайланган Президент Иброҳим Бубакар Кейтанинг лавозимидан кетишига сабаб бўлган биринчи тўнтаришга бошчилик қилган. 

Гойту сўнгги вақт ичидаги Малининг иккинчи муваққат Президенти бўлди. 

Собиқ муваққат Президент Ба Ндау вақтинчалик Бош вазир Моктар Уана билан бирга ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганди, аммо халқаро воситачилар ҳузурида истеъфога чиққанларини эълон қилганларидан сўнг улар озод қилинган. 

Маълумот ўрнида, Ндау ва Уана Малининг муваққат ҳукуматига раҳбарлик қилиб келган. Уларнинг мақсади 18 ой ичида фуқаролик бошқарувини тиклаш бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×