Мали Украина билан дипломатик алоқаларини узди
Олам
−
05 Август
6694Мали ҳарбий раҳбарияти Украина билан дипломатик алоқаларни узди, чунки у малилик исёнчилар коалициясини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Ҳукумат баёнотида айтилишича, бундай қарор Украина ҳарбий разведка агентлиги вакили мамлакат ўтган ой Мали қуролли кучларига қарши курашаётган Туарег исёнчиларига Мали шимолидаги жангларда маълумот берганини айтганидан кейин қабул қилинган.
Шимолий Туарег исёнчилари Ғарбий Африка мамлакатининг шимолида ўтган ой охиридаги уч кунлик жангларда камида 84 нафар ёлланма аскар ва 47 нафар Мали аскарини ўлдиргани айтилмоқда. Бу икки йил аввал “Вагнер”нинг можарога кирганидан бери энг оғир мағлубияти бўлди.
Украина Бош разведка бошқармаси матбуот котиби Андрей Юсов, аввалроқ Киев исёнчиларга ҳужум бўйича разведка маълумотларини тақдим этганини айтиб, июль ойи охирида Украина телевидениеси орқали “исёнчилар зарур маълумотларни олди, бу эса Россия урушига қарши муваффақиятли ҳарбий операция ўтказиш имконини берди” деган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрда Малида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида мамлакат аскарлари ва “Вагнер” жангчилари ҳалок бўлган эди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси