Малайзия “Толибон”ни тан олиши мумкин

Олам

image

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Толибон” муваққат ҳукуматини тан олиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар қилди.

Унинг айтишича, ҳар қандай қарор адолат, инклюзивлик, аёллар ва озчиликлар ҳуқуқларига ҳурмат ҳамда таълимга эркин кириш кафолатлари асосида қабул қилинади.

Бу Иброҳимнинг “Толибон” ҳукуматини тан олиш масаласини очиқчасига илк бор тилга олиши ҳисобланади. Ҳозирча эса ҳеч бир исломий давлат Афғонистонни расмий равишда тан олмаган.

Иброҳим 26 март куни “Толибон” бош вазири Муҳаммад Ҳасан Оҳунд билан минтақадаги ҳозирги вазият, хусусан Толибон ва Покистон ўртасидаги кескинлик ҳақида суҳбатлашган.

Шунингдек, Малайзия бош вазири X саҳифасидаги постида томонлар кескинликни камайтириш йўлларини муҳокама қилганини айтди ва вазият юмшашига умид билдириб, Туркия, Қатар ва Саудия Арабистонининг Толибон ва Покистон ўртасидаги кескинликни камайтиришга қаратилган воситачилик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Қолаверса, у Малайзия Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришини ҳам таъкидлаган.
Кўплаб ислом мамлакатлари “Толибон”нинг исломни қатъий талқин қилишига, айниқса аёлларнинг таълим олиши ва ишлашига қўйилган чекловларга қарши чиқмоқда. 

Ўтган йили Ислом дунёсининг турли мамлакатларидан уламолар Исломободда ўтказилган йиғилишда қизларнинг таълим олишини тақиқлаш, ислом қонунчилигида асосга эга эмаслигини билдирган эди.

Қайд этиш жоиз, “Толибон”ни тан олган ягона давлат сифатида Россия тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон ва Афғонистон чегарасида вақтинчалик сулҳ муддати тугагач, ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Малайзия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг