Малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчиларига устамалар тўланади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

•    раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлигини 144 соат этиб белгилаш;

•    раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида профессор-ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланадиган, камида 3 та штат бирлигидан иборат таълим технологиялари кафедраларини ташкил этиш;

•    раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассислар фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларга базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган малакали профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш;

•    пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган раҳбар ва педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишини масофавий шаклда ташкил этиш;

•    раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ушбу марказлар ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш;

•    олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва шартларини мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиб, тасдиқлаши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

маош фармон малака

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг