Мактабларда янги лавозим жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Републикаси Президенти “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.

Белгиланишича:

а) Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари жалб қилинади;

б) Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига тайинланган:

•    таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига — умумтаълим муассасаларидаги «Ёшлар етакчиси» лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобидан;

•    олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига — мазкур олий таълим муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади;

в) Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари юкланади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

1047

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг