Мактабларда ўқитувчилар маоши ўқувчиларнинг ОТМга киришига боғлиқ бўлади

Жамият

image

2020-2021 ўқув йилидан мактабларда ўқитувчларга битирувчиларнинг олий таълим муассасасига киришига қараб оширилган маош тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилда умумтаълим мактабларини 452 минг ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълимга киради. 95 мингдан зиёди ишга жойлашган тақдирда ҳам, яна 200 мингга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди. Навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.

Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади. 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ маош ўқитувчи

Баҳолаганлар

425

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг