Мактабларда чет тиллари ва IT бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш лозим
Жамият
−
22 Октябрь
1975Ижтимоий барқарорлик, миллатлараро тотувлик, ҳар бир инсон фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатлар учун курашаётган Ўзбекистон Халқ демократик партияси шу кунларда сайловолди тарғиботларини янада кучайтирган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига Қорақалпоғистон Республикасидан кўрсатилган номзодлар аҳоли билан фаол мулоқот қилмоқда. Уйма-уй юриб партия ғояларини сайловчиларга етказишда тарқатма материаллардан унумли фойдаланиляпти.
Партия ўз сайловолди дастурида 10 та йўналиш, 15 та стратегик қадамдан иборат 150 дан ортиқ ташаббусларни илгари сурмоқда. Хусусан, ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларига етадиган энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш мақсадида “Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш, уй-жойсиз, яшаш шароити ўта оғир, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳамда оила аъзолари орасида ногиронлиги мавжуд аёллар, оилавий болалар уйлари битирувчилари учун ижтимоий тураржойлар қуришни йўлга қўйиш, дори воситаларининг рекламасини тақиқлаш, мактаблар ўқув дастурларида чет тиллари ва IT бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш орқали мактаб битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш каби таклиф ва ташаббуслар ўрин олган.
Сайловчилар билан ўтаётган юзма-юз суҳбатлар чоғида ижтимоий ҳимоя, ижтимоий барқарорлик билан боғлиқ таклифлар ва мазкур сиёсий жараёнларнинг фуқаролар ҳаётида тутадиган ўрни ҳақида батафсил тушунтиришлар бериляпти.
LiveБарчаси