Мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланиши эълон қилинди
Жамият
−
18 Март 6329 1 дақиқа
Ўзбекистондаги мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади.
Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.
Жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 мартга тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди. Байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
- 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
- 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
- 22 март (якшанба) – дам олиш куни.
- 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март