Мактабларда “Ҳуқуқий синфлар” ташкил этилади

Жамият

image

Мактабларда "Ҳуқуқий синф" ташкил этиш ва ҳуқуқий фанларни чуқурлаштириб ўқитиш орқали юридик кадрлар тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат таълим муассасаларида узлуксиз ҳуқуқий таълим тизимини жорий этиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги юридик техникумлар базасида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларига қабул бошланади. Мактабларда ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ва уларни Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали услубий таъминлаш тизими йўлга қўйилади. Ўқувчилар ўртасида “Ҳуқуқшунос билимдон” олимпиадаси ва ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” танлови ўтказилади.

“Ҳуқуқий синф”га “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиққан 8-синф ўқувчилари орасидан танлаб олинади ва мактаб педагогик кенгашининг тавсиясига асосан директор буйруғи билан ўтказилади.

“Мактаб – лицей – техникум – ОТМ” узлуксиз таълим тизими бўйича академик лицейларни муваффақиятли тамомлаган (2 йиллик ўқиш даврида ҳар ўқув йилининг якуний баҳолари “аъло” ва “яхши” бўлган) битирувчилар 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга тўғридан-тўғри (тўлов-контракт асосида) тестларсиз қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб техникум Ҳуқуқий синфлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made