Мактаб ўқувчилари орасида коронавирус юкламасини камайтириш йўллари айтилди
Жамият
−
03 Сентябрь 2020
6464Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш белгиланди. Ўқиш анъанавий ва масофавий шаклда бошланяпти. Боласини мактабга юборадиган ота-оналарда синфхонада коронавирус тарқалиши эҳтимоли ортиб кетмайдими деган хавотир пайдо бўлган. Улар бунинг олдини олиш учун нималар қилиш кераклигига қизиқмоқда.
Бу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.
“Энг аввало, ҳар бир ота-она шуни тушуниши керак-ки, бола ва ўзлари учун энг хавфсиз муҳит - бу хонадон ҳисобланади. Уйдан ташқарига чиқдингизми, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлади
Мактабларга тўхталадиган бўлсак, ўқишга борган болалар сони кўпроқ бўлади, бизга маълумки, уйдан ташқарида 2-3 кишидан ортиқ одамлар бўлса касаллик юқтириб олиш хавфи юқори”, дейди Убайдуллаева.
ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар қуйидагилар:
• синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши;
• ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши;
• болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш;
• қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.
“Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин.
Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин. Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак”, дейди вазирлик вакили.
Қайд этилишича, ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.
“Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса вирус юкламаси камаяди.
Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса – вирус юкламаси янада камайиши мумкин”, деди Севара Убайдуллаева
LiveБарчаси