Мактаб ўқувчиси туғилган кунида тириклайин ёниб кетди

Олам

image

Самарада ёнғин оқибатида икки киши – 14 ёшли қиз ва кекса аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, кеча, 13 март куни кечаси соат учларда Самара шаҳрининг Кировский туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиққан. Оловни кўрган гувоҳлар тез ёрдам ва ўт ўчириш хизматига қўнғироқ қилишган. Ёнғинни ўчириш учун 80 та ўт ўчирувчи келган. Улар ёнғинни бир неча соат ичида ўчиришга муваффақ бўлишган.

Ўт ўчирувчилар уйга кирганларида 2 жасадни топишган. Жасадлар ўша куни 14 ёшни қаршилаган қиз ва унинг бувисиники бўлган. Воқеадан сўнг самаралик ёшлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мотам постларини қўйишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Самара

Баҳолаганлар

1087

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг