Мактаб ўқувчиларининг ота-онасига чора кўрилди

Жамият

image

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 4-сонли ҳамда 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларида юзага келган низолар ўрганиб чиқилди ва мазкур ҳолатларга қонун доирасида чоралар кўрилди.

Жорий йилнинг 3 апрелида машғулот пайтида 4-мактабнинг 10-“В” синф ўқувчилари И.Т ва М.Қ ўртасида низо келиб чиққан. Оқибатда ўқувчилар бир-бирини ҳақорат қилиб, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузишган. Синф раҳбари М.И ўқувчиларни тинчлантиришга уринган, аммо И.Т ва М.Қ ўқитувчига қўполлик қилган. Натижада синф раҳбари ҳушидан кетган. Тез тиббий ёрдам чақирилиб, ўқитувчига биринчи ёрдам кўрсатилган. Бу воқеадан сўнг ўқитувчи бир неча кун ишга чиқмай, уйида даволанган.

Ўқувчилар И.Т ва М.Қнинг ўзаро жанжали, синф раҳбарига нисбатан ҳурматсизлигига нисбатан мактаб директори М.М томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Ҳудудий профилактика инспектори ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган, лекин вазият қонун доирасида ҳал этилмаган.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг бевосита аралашувидан сўнг ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 4-мактабнинг 10-“В” синф ўқувчилари И.Т ва М.Қнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасида кўрсатилган тартибда қонуний чора кўриш учун Учтепа тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Учтепа туман ҳокимлиги фаоллар залида туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси аъзолари ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун ўқувчи И.Т нинг онаси Г.И Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан 101 365 сўм миқдорда жаримага тортилди. Ўқувчи М.Қ эса профилактик ҳисобга олинди.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 15 апрель куни фуқаро Д.А 27-мактабга келиб, ўғли М.А га синфдоши У.Қ тегажоғлик қилаётгани учун баланд овозда қўрқитиб, ножўя хатти-ҳаракатлар қилган.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг бевосита аралашуви натижасида ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Жорий йилнинг 18 апрелида М.Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига юборилиб, фуқаро Д.А билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилиши таъминланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХТВ

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг