Мактаб иситиш тизимида муаммо борми? Ҳокимбуваларга мурожаат қилинг
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
4445Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг совуқ хоналарда ўқишаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Шу каби шикоятлар Халқ таълими вазирлигига ҳам келиб турибди.
Шу сабабдан ХТВ тармоқларда тарқалаётган хабарлар ва вазирликка келиб тушаётган шикоятларга муносабат белдирди.
Маълум қилинишича, “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонининг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги учун масъул ҳисобланади.
"Мактабнинг иситиш тизимига боғлиқ муаммолар бўлса, маҳаллий ҳокимиятлар тузган ишчи гуруҳларга хабар беришингизни сўраймиз", дейилади вазирлик хабарида.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси