Мактаб директори хонасида калтакланди

Олам 9493
image

Бугун, 25 февраль Москвадаги мактаблардан бирининг директори қабулига келган эркакнинг ҳужумига учради. Эркак аёлни темир бўлаги билан калтаклаган. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.

Ҳужум қилган шахс ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, эркак мактаб қошидаги боғчада ишлаган синглиси сабаб келган. Боғчада ишлаган аёлни болалар билан қўпол муносабатда бўлгани учун бошқа гуруҳга ўтказишган. Шу сабабдан эркак синглиси учун ўч олишга қарор қилган.

Аёл билан учрашувда эркак ўзи билан олиб келган газ калити (газовый ключ) билан урган. Уни педагоглар тўхтатишга муваффақ бўлган. жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар мактаб директорининг ҳаётига хавф йўқлигини билдирган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув олиб бориляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×