Максим Галкин концертда украиналикларни шарафлади (видео)

Маданият-санъат

image

Россиялик телебошловчи ва сўз устаси Максим Галкин Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги концерт вақтида украиналикларнинг шиорини айтди. 

Галкин концерт давомидаги ҳазиллар вақтида бетараф бўлолмаслигини айтган, залда ўтирган томошабинлар эса украиналикларнинг “Слава Украине” (“Украинага шон-шарафлар”), деган шиорини айтган. Галкин эса бу ҳайқириққа жавобан “Героям слава” (“Қаҳрамонларга шон-шарафлар”) шиорини қайтарган. Бугунга келиб ушбу видеолавҳа интернетдаги рус ва украин сегментида кенг тарқалмоқда.

Бу воқеа ўз акс садосини кўп куттирмади, Россия Давлат Думасининг Маданият қўмитаси аъзоси, депутат Сергей Соловьёв Галкиннинг бу иши кечирилмаслигини айтган. 

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 16 сентябрь куни Россия Адлия вазирлиги Максим Галкинни хорижий агент сифатида фаолият юритувчи жисмоний шахслар реестрига киритган. Ҳужжатда “Сиёсий фаолиятни амалга ошириш”да хорижий молиялаштириш манбаи сифатида Украина кўрсатилган. У турмуш ўртоғи Алла Пугачёва билан 2022 йилнинг февраль ойида Россия Украинага бостириб киргандан сўнг Исроилга кетиб қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик хонанда Валерий Меладзе ҳам Дубай шаҳрида деярли шундай вазиятга тушган, кейинроқ хоинликда айбланиши ортидан мурожаат билан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Максим Галкин

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made