Макроннинг истеъфоси бўйича таклиф рад этилди
Олам
−
02 Октябрь
4424Францияда Президент Эммануэль Макроннинг истеъфоси бўйича таклиф Миллий ассамблеянинг (парламент қуйи палатаси) ҳуқуқий комиссияси томонидан рад этилди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, “Енгилмас Франция” партияси томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус Президент Макроннинг сўллардан “Янги Халқ фронти” аъзоси Люси Кастени Бош вазир этиб тайинлашдан бош тортгани учун кўтарилган эди.
Қайд этилишича, таклиф бўйича ҳуқуқий комиссияда 15 та маъқулловчи ва 54 та қарши овоз тўпланган. Бу эса таклифнинг кўриб чиқилиши тўхтатилганини англатади. Энди бу масалани парламентда давом эттириш учун барча парламент гуруҳларининг раҳбарлари розилик бериши зарур. Ушбу жараён учун икки ҳафта вақт ажратилган, шундан сўнг сўл қанот вакилларининг таклифи тўлиқ ҳал қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Миллий ассамблеяси бюроси мамлакат Президенти Эммануэль Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллаган эди.