Макрон юзига тарсаки туширилган ҳолатни изоҳлади
Олам
−
09 Июнь 2021
24509Аввалроқ, Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат бўйлаб сафар қилаётганда номаълум эркак унга тарсаки туширгани ҳақида хабар бергандик. Воқеа кеча, 8 июнь куни Дром департаментининг Тен-ЛʼЭрмитаж коммунасида содир бўлганди.
Франция Президенти тарсаки воқеасига изоҳ берди. Бу ҳақда “Dauphiné” нашрига асосланиб хабар берилган.
“Агрессив одамларнинг жамоатчилик муҳокамасини эгаллаб олишига йўл қўймайлик. Улар бунга лойиқ эмас”, деган Макрон.
Давлат раҳбари французлар билан учрашишда давом этишини таъкидлаган. Маълум бўлишича, Макронга тарсаки туширган эркак ва ҳодисани тасвирга олган киши қўлга олинган ва полицияга топширилган. Ҳозирда улар ҳибсда ушлаб турилибди.