Макрон Украинага сафарини яна қолдирди – ОАВ
Олам
−
12 Февраль
3516Франция Президенти Эммануэль Макрон 13-14 февралга мўлжалланган Украинага ташрифини кутилмаганда қолдирди. Бу ҳақда "Challenges" нашри Елисей саройи баёнотига таяниб, хабар берди.
Франция расмийлари ўз баёнотида ташриф учун танланган сана якуний эмаслигини билдирган. Улар Макроннинг хавфсизлигини таъминлашга кўпроқ вақт ажратиш учун уни ўзгартиришга қарор қилишган.
Янги ташриф саналари ҳали аниқланмаган. "Challenges" маълумотларига кўра, мумкин бўлган саналардан бири 24 феврал –Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганининг икки йиллиги бўлиши мумкин.
Аммо шу куни, журналистларнинг таъкидлашича, Парижда йиллик халқаро қишлоқ хўжалиги салони бошланади, бу фермерлар, шу жумладан французлар норозиликлари фонида алоҳида аҳамият касб этди. Шу боис, сафар ҳам шу санада бўлиб ўтмаслиги мумкин.
Ушбу ташриф Макроннинг уруш бошланганидан бери Украинага биринчи мустақил ташрифи бўлади. Аввалги ташрифи ҳам бекор қилинган.
LiveБарчаси