Макрон Украинага қўшимча 2 миллиард евро ҳарбий ёрдам ажратади (видео)
Олам
−
27 Март
1913Кеча, 26 март куни кечқурун Франция Президенти Эммануэль Макрон Парижда Украина Президенти Владимир Зеленскийни қабул қилди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар “кўнгиллилар коалицияси” саммитига тайёргарлик кўриш учун учрашган. Бу коалиция Украинага узоқ муддатли хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр давлатлардан иборат. Ушбу учрашув доирасида Макрон Украинага яна 2 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилди. Янги ҳарбий ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Milan танкка қарши ракеталари
- Mirage қирувчилари учун MICA ракеталари
- Mistral зенит ракеталари
- Бронетехника
- Ўқ-дорилар
- Дронлар
Макрон билан бирга сўзга чиққан Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш масаласидаги иштирокига умид билдирди.
“Биз Саудия Арабистонида АҚШ билан бир неча бор музокаралар ўтказдик, натижада зарурий ёрдам ва разведка маълумотларини олдик. Америка бизга қисман ўт очишни тўхтатиш имкониятини таъминлай олади, деб умид қиламиз ва бунга ишонамиз”, дейди у.
Макрон бугун, 27 март куни Парижда дунё етакчилари билан бўладиган саммитда “Украина қуролли кучларининг келажакдаги формати” муҳокама қилинишига урғу берди. Ушбу музокараларнинг мақсади – Украинага янги ҳужумларга қарши туриш ва узоқ муддатли хавфсизликни таъминлаш имкониятини яратиш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Россия делегацияларининг Ар-Риёддаги музокаралари чоғида Қора денгизда хавфсиз юк ташишни таъминлаш бўйича келишувга эришилган. Томонлар Қора денгизда куч ишлатишни истисно қилиш ва тижорат кемаларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни олдини олиш зарурлигига келишиб олганди.
LiveБарчаси