Макрон Украина учун бирдамлик конференциясини ташкил қиляпти

Олам

image

Франция пойтахти Парижда “Украина халқи билан бирдамлик” ва “Украинанинг кучи ва тикланиши” конференциялари бўлиб ўтади. 

Елисей саройидаги манбаларга кўра, ҳар иккала анжуман ҳам Украина ва Франциянинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан эртага, 13 декабрь ташкил этилади. 

Конференцияга Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамраислик қилади. Украина раҳбари видеоалоқа орқали мурожаат қилади. 

Уларнинг бирида Украинанинг муҳим инфратузилмаси барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда. Иккинчиси Украинанинг макромолиявий муаммоларини аниқлаш, уларни ҳал қилиш ва француз компаниялари иштирокида қишлоқ хўжалиги ва энергетика объектларини тиклаш масалаларига бағишланади. 

“Украина халқи билан бирдамлик” конференциясида 47 давлат ва 22 халқаро ташкилот иштирок этиши кутилмоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш видеоконференсалоқа орқали тадбир иштирокчиларига мурожаат қилади. 

Бошқа иштирокчилар орасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Украина Бош вазири Денис Шмигал ва Украина Президентининг рафиқаси Елена Зеленская бор. 

Куннинг иккинчи ярмида “Enedis” энергетика компанияси, Франциянинг “Lactalis” халқаро хусусий сут концерни, “Sanofi” фармацевтика компанияси каби 500 нафар француз компанияси вакиллари “Украинанинг кучи ва тикланиши” анжуманида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг