Макрон Трамп билан Украина масаласида гаплашиш учун Оқ уйга борди (видео)

Олам

image

Бугун, 24 февраль куни Франция Президенти Эммануэль Макрон АҚШ Президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказиш учун Оқ уйга борди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Оқ уйда Трамп ва Макрон ўртасида Украина урушини тугатиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Нашрга кўра, Макрон маъмурият алмашганидан кейин Трампнинг олдига ташриф буюрган биринчи Европа етакчисига айланган.

“Икки лидер G7 чақирувида иштирок этиши, икки томонлама музокаралар ўтказиши ва кейин (маҳаллий вақт билан) 14:00 га режалаштирилган қўшма матбуот анжуманига раислик қилишлари керак эди”, дейилади хабарда.

Икки ўртадаги музокаралар қандай ўтаётгани ҳақида аниқ маълумотлар тақдим этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалороқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи, шунингдек, Канада, Исландия ва Норвегия вакиллари билан ўтказилган музокаралар якунида Европа Украинада хавфсизликни таъминлаш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эканини билдирганди. У, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш асосий устувор йўналиш бўлиб қолишини таъкидлаганди. Макроннинг сўзларига кўра, Европанинг мақсади АҚШ Президенти Дональд Трампнинг урушни якунлаш истаги билан мос келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Россия-Украина Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг