Макрон Озарбайжонсиз яшай олмайди – Илҳом Алиев (видео)
Олам
−
08 Январь
9088Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Озарбайжонга нисбатан йўллаган айбловларини танқид қилди. Бу ҳақда у маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида сўз очди.
“Афтидан, жаноб Макрон Озарбайжонсиз яшай олмайди. У қандайдир манияни яратиб олган ва барча гуноҳларини бизнинг устимизга юкламоқчи”, деди Алиев.
Алиевнинг таъкидлашича, Озарбайжон Франциянинг ички ишларига аҳамият бермаслигига қарамай, Макрон буюк деб атаган ва ўзи раҳбарлик қилаётган давлат 10 миллион аҳолиси бўлган, Кавказ минтақасида жойлашган давлат (Озарбайжон)нинг ҳаракатларидан азият чекмоқда. Бунга ғайритабиий ёндашув ва нотўғри сиёсат сабаб бўлди.
“Озарбайжон улар учун хавф манбаи эмас. Биз Жанубий Кавказда тинчлик ва ҳамкорликни, улар бизнинг ишларимизга аралашмасликларини истаймиз. Улар Туркия ва Озарбайжон ўртасида географик тўсиқ бўлиб қолмаслиги учун Зангезур йўлаги очиқ бўлиши керак ва бўлади ҳам. Улар буни қанчалик тез тушунса, шунча яхши. Биз бу ҳолатда қола олмаймиз. Нима учун Озарбайжоннинг ажралмас қисми бўлган Нахчиванга бошқа турли йўллар билан боришимиз керак? Биз тўғридан тўғри алоқага эга бўлишимиз керак ва бу алоқа Арманистон суверенитетини шубҳа остига қўймайди”, деган у.
Илҳом Алиев, шунингдек, расмий Баку ҳеч кимнинг ишига аралашмаслиги, мамлакат ўз иши билан банд эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон жорий йилнинг 6 январь куни мамлакатнинг 2025 йилдаги ташқи сиёсатига бағишланган анжуманда расмий Теҳрон Франция, Европа ва минтақа учун асосий стратегик ва хавфсизлик муаммоси эканини айтганди. Бу борадаги асоссиз иддаоларини давом эттирган Макрон, Эроннинг ядровий ва ракета дастурлари, бу давлатнинг Украинадаги урушда Россияни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши, минтақадаги хавфли гуруҳларни қўллаб-қувватлаши, Африкага прокси кучлар юбориши ва терроризмнинг содир этилишида жиддий ташвиш туғдираётганини қайд этганди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Исмоил Багай Макроннинг мамлакат ҳақидаги сўнгги баёнотларини рад этиб, уларни асоссиз ва зиддиятли деб баҳолаганди. У Франциянинг Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ноконструктив ёндашувларини қайта кўриб чиқишга чақирди.
LiveБарчаси