Макрон коронавирусдан тузалди

Олам 1195
image

Коронавирусга чалинган Франция Президенти Эммануэль Макроннинг соғлиғи яхшиланди. У эртага, 25 декабрдан бошлаб изоляция режимидан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилган. 

Макроннинг 17 декабрь куни COVID-19 га топширган тестида мусбат натижа аниқланганди. У шундан сўнг, Париж саройини тарк этиб, La Lanterne'нинг Версалдаги қароргоҳига кўчиб ўтган ва у ердан мамлакатни онлайн равишда бошқаришда давом этган

Қайд этилишича, Макроннинг янги таҳлили унда вирус йўқлигини кўрсатган. Бу эса Президент ўз офисига қайтиши мумкинлигини англатади. 

Макрон билан мулоқотда бўлган Франция Бош вазири Жан Кастекс ва Миллий ассамблея спикери Ришар Ферранда коронавирус аниқланмаган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони 2,51 миллион кишидан ошган. 62 мингдан ортиқ бемор COVID-19 касаллигидан вафот этган. 

Маълумот ўрнида, 11 декабрдан бошлаб мамлакатда соат 20:00 дан 6:00 гача амалда бўладиган комендантлик соати жорий қилинган. Шунингдек, 15 декабрдан расмийлар Франциядаги карантинни ва мамлакат ичкарисида ҳаракатланиш учун чекловларни бекор қилишган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.4
t
×