Макрон Хитойда Россия устидан шикоят қиляпти
Олам
−
06 Апрель 2023
11587Франция Президенти Эммануэль Макрон Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг ядро қуролини тарқатмаслик бўйича позицияси ҳақида баёнот берди.
Макроннинг баёнотларидан келиб чиқадики, Франция нафақат ядро қуролини тарқатмаслик тарафдорлари позициясида қолмоқда, балки Украинадаги можарода бундай қуроллардан фойдаланиш эҳтимолини истисно қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ҳам тайёр.
“Франция ХХРнинг ядро қуроли ушбу можародан четда қолиш истагини қўллаб қувватлайди. Бу соҳадаги халқаро шартномаларга риоя қилишни назарда тутади. Шунингдек, ҳеч қандай ҳолатда ядро қуроли уларга эга бўлган давлатлардан ташқарида, айниқса Европада жойлаштирилмаслиги керак”, дейди Макрон.
Шунингдек, у Хитой раҳбарининг можарони тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берган.
“Келажакда қилишимиз керак бўлган нарса, имкон қадар тезроқ амалга ошишига умид қиламанки, бу сиз белгилаган ва ҳимоя қилган тамойилларни ҳурмат қилиши учун ҳамма билан, хусусан, Россия билан талабчан муҳокамани қайта бошлашдир”, дейди Франция раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин Беларусда ўзининг тактик ядровий қуролларини жойлаштиришини айтган эди. Россия давлати раҳбари 1 июлда Беларус ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилганини маълум қилганди. 4 апрель куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу “Искандер-М” қуроли Беларус қуролли кучларига топширилганини маълум қилганди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия расмийларининг бундай қарори “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартномага зид эмаслигини айтганди. Унинг таъкидлашича, Москва Минскка ядро қуролини бермаяпти, улар Россия назорати остида бўлади.
LiveБарчаси