Макрон Францияда ҳарбий ишлаб чиқаришни оширишга чақирди
Олам
−
12 Апрель
2801Франция ҳарбий ишлаб чиқаришни ошириши керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Эммануэль Макрон жануби-ғарбий Бержерак провинциясидаги янги Eurenco порох заводига ташрифи чоғида сўз очди.
"Дунё ўзгармоқда ва биз ҳаммамиз Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳам, ўзимизни ҳимоя қилиш учун ҳам кўпроқ ишлаб чиқаришимиз керак", деган Макрон.
Президентнинг қўшимча қилишича, бутун Европа ва бутун дунёда ҳарбий ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Шунингдек, Макрон Франция Украинага етказиб бераётган Caesar ўзиюрар қуролларини ишлаб чиқаришни аллақачон уч баробарга оширганига маълум қилди. Ўқ-дориларга келсак, у Eurenco заводи Украинадаги ҳарбий операция бошланганидан бери ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни икки баравар оширганига ишонтирди.
“Биз бундан ҳам узоқроққа борамиз. Швециядаги мавжуд ишлаб чиқаришга қўшиладиган Бержеракдаги янги завод ишлаб чиқаришни яна икки баравар оширишга имкон бериши керак”, дейди Франция раҳбари.
У бошқа мудофаа компанияларидан ҳам "уруш иқтисодиёти" га ўтишни тезлаштиришни, шу жумладан Киевни қўллаб-қувватлашни талаб қилди.
LiveБарчаси