Маккага виртуал ташриф буюринг
Технология
−
17 Май 2020
47622Саудия Арабистонинг Макка шаҳрига виртуал саёҳат қилиш имконияти яратилди. Эндиликда YouTube орқали Макка бўйлаб “саёҳат“ қилишингиз мумкин.
YouTube тармоғида қуйидаги видео оммалашмоқда. Унда Макка, хусусан, Масжид ал-Ҳарам бўйлаб видео тайёрланган. Видеонинг ўзгачалиги шундаки сиз уни 360 градусда кўра оласиз.
Видео томоша қилиш вақтида тасвирни хоҳлаган томонингиз бўйлаб ҳаракатлантиришингиз мумкин. Видео давомида Каъба тарихи ва яна бир қанча маълумотлар бериб борилади.
Шунингдек, ушбу каналнинг бошқа видеолар ҳам бор. Уларнинг бирида Масжид ал-Ҳарамда намоз ўқиётганларнинг орасидан туриб манзарани 360 градусда кузатиш имкони бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь