Махачев чемпионлик камари учун жангга киришмоқчи
Спорт
−
06 Ноябрь 2021
3645Россиялик моҳир UFC жангчиси Ислам Махачев Дэн Хукерни мағлубиятга учратганидан сўнг енгил вазн тоифасидаги жангчилар рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди. Бу орқали у кейинги жангда камарга даъвогарлик қилишга умид қилмоқда.
“Шанба оқшоми ва декабрь ойида менинг вазн тоифамда иккита муҳим, фаолиятим учун аҳамиятли жанг бўлиб ўтади. Яхши ҳолатда менда кейинги жангимдаёқ UFC камари учун октагонга чиқиш имконияти юзага келади. Мен анчадан бери бу кунни кутяпман. Ўтказган жангларим ва қозонган ғалабаларимдан келиб чиқиб, чемпионлик жангига ҳақлиман деб ўйлайман”, дейди Махачев.
Ушбу жанглар Тошкент вақти билан эртага тонгда Майкл Чендлер ва Жастин Гэйтжи ўртасида бўлиб ўтади. Ғолиб чемпионлик камари учун даъвогарга айланади. Чемпион Чарльз Оливейра эса 11 декабрь куни даъвогар Дастин Порьедан камарини ҳимоя қилади. Агар Чендлер ғалаба қозониб, Оливейра камарини ўзида сақлаб қолса, Махачевнинг имкониятлари кескин ошади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь