Макгрегор охирги жангидан қанча ишлаб топгани аниқ бўлди
Спорт
−
04 Март 2025 8770 1 дақиқа
Икки карра ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор 70 кг вазн тоифасидаги собиқ чемпион америкалик Дастин Порье билан учинчи жанги учун 30 миллион доллардан кўпроқ даромад олган. Бу ҳақда Макрегор “Boxing Man” Х саҳифасидаги пост остида изоҳ қолдирди.
Маълум бўлишича, яқиндагина Саудияда ўтган бокс оқшомида қатнашган 12 нафар боксчининг умумий гонорари 30,5 миллион долларни ташкил қилган.
Макгрегор бу маълумотни эътибордан четда қолдирмади .
“Агар тўлов маълумотлари аниқ бўлса айтишим мумкинки, мен 2021 йилда UFC октагонидаги сўнгги чиқишим учун бу боксчиларнинг барчасидан кўпроқ пул ишлаб топганман. Менинг чиқишим UFC учун сотилган чипталар ва пуллик трансляциялар бўйича рекорд ўрнатганди”, деб ёзди Макгрегор.
Қайд этиш жоиз, 2021 йилда айнан Порьега қарши жанг Конорнинг ташкилотдаги охирги чиқиши бўлиб турибди. Мана 4 йилдан бери 36 ёшли жангчи октагонга қайтмаяпти. Макгрегор MMA'да 22-6 рекордга эга.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025