Мағлубиятдан сўнг мендан бошқа ҳеч кимнинг ҳафсаласи пир бўлмади – Бруно

Спорт 5415
image

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 6-туридан “Астон Вилла”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини билдирди. У баҳснинг сўнгги дақиқасида белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмагани фаолиятига салбий таъсир ўтказмаслигини таъкидлади.    

“Пенальти ва мағлубиятдан сўнг, мендан бошқа ҳеч кимнинг ҳафсаласи пир бўлгани йўқ. Ҳеч қачон масъулиятдан воз кечмаганман ва бундай пайтларда жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Танқид ва қарама-қарши фикрлар футболнинг муҳим қисмидир. Мен улар билан яшаш ва ҳаттоки, мотивация ўрнида ишлатишни ўргандим. Танқидлар менга яхши футболчи бўлиш учун ўз устимда ишлашдан тўхтамаслик мажбуриятини юклайди”, дейди Фернандеш.

Шунингдек, португалиялик футболчи жамоанинг ғалабаси энг асосий вазифа эканига урғу берди:

“Мен “Манчестер Юнайтед”га кўчиб келган пайтдан бошлаб, ишониб масъулиятни ўз зиммамга олдим ва керак бўлганда яна олишдан қўрқмайман. Энг муҳими – жамоанинг ғалабаси. Мен ҳар доим майдонда мақсад ва катта хоҳиш билан ўйнаганман. Келажакда ҳам шундай бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни МЮ ўз майдонида “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
t
×