Магистратура имтиҳонида қатнашолмаганлар учун тест синови ўтказилади

Жамият 3732
image

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×