Мадримовнинг рақиби ўзбек боксчисини ҳақиқий чемпионлигини тан олди
Спорт
−
16 Октябрь
17017Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовнинг бўлажак рақиби украиналик Сергей Богачук Кроуфорд билан жангда Теренс ғалабага лойиқ эмаслигини, Мадримов ҳақиқий чемпион эканлигини билдирди.
“Исроил Мадримов – жудаям яхши ва маҳоратли боксчи, ҳаваскорда ҳам яхши натижага эга. У ҳаваскорда яхши натижа кўрсатиб, профбоксда ҳам ажойиб тарзда кетаётган эди. Расман унда фақат Кроуфорддан учралган 1 та мағлубият бор, лекин мен Кроуфорд кучли бўлган ва ғалаба қозонган деб, ҳисобламайман. Кроуфорд қўлини баланд кўтарилиши учун ҳеч нарса қилмади. Мен учун ўша жангда Мадримов ҳақиқий чемпион. Мадримов жудаям кучли рақиблар билан жанг қилган. Мен учун Мадримов билан жанг қилиш – жудаям яхши тажриба, бу жанг амалга ошаётганидан бахтлиман”, дейди Богачук.
Богачук нима учун ўзига Мадримов рақиб сифатида танланганига ҳам изоҳ берди.
“Мен Ортис билан, Мадримов Кроуфорд билан жанг қилишидан олдин, одамлар Кроуфорд-Ортис жангини кўришни хоҳлашар эди. Мадримовнинг Кроуфорд билан жанги ва мен Ортис билан ўтказган жангимиздан кейин, одамлар Кроуфорд-Ортис жангини эсларидан чиқариб юборди. Ҳакамлар рақибларимизни қўлини кўтарди, лекин мен билан Мадримовни жангимизни ташкил қилишмоқда. Бу ғалати. Мени ва Мадримовни хақиқий чемпионлигимизни ҳамма кўрди ва тан олди”, дейди украиналик боксчи.
Маълумот учун, Мадримов билан тенгдош бўлган Богачук шу вақтга қадар 26 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 24 тасида рақибларидан устун келган, 2 та жангда эса имкониятни бой берган. Мадримов эса 11 марта жанг қилиб, 10 тасида ғалаба қозонган. Мадримов-Богачук жанги 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси