Мадримов Тошкентда қандай кутиб олинди? (фоторепортаж)
Спорт
−
08 Октябрь 2019
5871Жорий йилнинг 5 октябрь куни АҚШнинг Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида мексикалик рақиби Алехандро Баррерага қарши жангни муддатидан аввал якунлаган Исроил Мадримов Тошкентга етиб келди. Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Мадримовни Ички ишлар вазирлиги оркестри тантанали мусиқа садолари остида кутиб олди.
Боксчини тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчининг яқинлари, ОАВ вакиллари ва юзлаб бокс ишқибозлари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов ўзининг профессионал боксдаги тўртинчи ғалабасини ҳам нокаут билан тантана қилди. Шунингдек, у ўзига тегишли бўлган “WBA InterContinental “ камарини ҳам ҳимоя этди.
Мадримов Тошкентда қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларни бошлаб юборади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь