Мадримов тўртинчи жангида муддатидан аввал ғалаба қозонди

Спорт 2340

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,85) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов ғалабали сериясини давом эттирди. 

АҚШнинг Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида мексикалик рақиби Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши ўзининг тўртинчи жангини ўтказди.

Алехандро Баррерога қарши 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Бешинчи раунд давом этаётган пайт Барреро Мадримовнинг кучли серияларини жуда кўп ўтказиб юборди ва вазиятни тўғри баҳолаган рефери баҳсни тўхтатишга қарор қилди. 

Шу тариқа Мадримов ўзининг тўртинчи жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозониб, профессионал боксдаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×